Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқарилади

Беҳзод Ҳожиматов · 27.09.2016 · 20:19 · 409 views
Ўзбекистонда ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқарилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкумаси жорий йилнинг 22-сентябрь куни “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Мазкур қарорга кўра, республикамизнинг учта ҳудудида ғўза поясидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналар ишга туширилади.