Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда биноларни ижарага олиш учун минимал ставка белгиланди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.12.2024 · 16:49 · 524 views
Ўзбекистонда биноларни ижарага олиш учун минимал ставка белгиланди
Ўзбекистонда биноларни ижарага олиш учун минимал ставка белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда биноларни ижарага олиш учун минимал ставка белгиланди.

Янги ставка «Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун доирасида тасдиқланди.

2025 йил учун минимал ижара ставкалари 1 м² умумий майдонга ойига қуйидагича белгиланди: Тошкентда 45 минг сўм, Нукус ва вилоят марказларида 26,5 минг сўм, бошқа ҳудудларда эса 11 минг сўм.

Турар-жой биноларини ижарага олиш бўйича минимал ставкалар эса 1 м² умумий майдонга ойига Тошкентда 28 минг сўм, Нукус ва вилоят марказларида 13,5 минг сўм, бошқа ҳудудларда эса 5,5 минг сўм деб белгиланган.