Ўзбекистонда 643,2 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Ўзбекистонда 643,2 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Ўзбекистонда 643,2 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 643,2 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Солиқ қўмитасининг комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув якунлари бўйича маълум қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда қатор тижорат тузилмалари ва қўшма корхоналар мансабдор шахслари олдиндан тил бириктирган ҳолда бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириш схемасини ташкил қилган.

Аниқланишича, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаси доирасида 5,3 трлн сўмлик хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган. Шунга қарамасдан, ҚҚС суммаси электрон ҳисобварақ-фактураларга киритилган, бу эса солиқ мажбуриятларининг асоссиз шаклланишига ва кейинчалик бюджетдан маблағларни қайтариб олишга олиб келган.

Тергов фикрига кўра, олинган маблағлар корхоналардан бирининг ҳисоб рақамига ўтказилган, шунингдек бошқа бир қўшма корхонанинг давлат олдидаги қарздорлигини қоплаш учун ишлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи 167-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ишнинг барча ҳолатлари ва унга алоқадор шахсларни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг