Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда 6 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.07.2016 · 18:21 · 463 views
Ўзбекистонда 6 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
Ўзбекистонда 6 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 6 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилган маълумотномада хабар берилади.

Маълумотларга кўра, қишлоқ жойларда 4,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.

Республика бўйича шунингдек, узунлиги 856,7 километр, қишлоқ жойларда эса 641,6 километр сув тармоқлари фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастури доирасида 5,1 мингдан зиёд уй қурилди.