Ўзбекистонда 2026 йилги Марказий Осиё мототцикл мавсуми бошланди

Ўзбекистонда 2026 йилги Марказий Осиё мототцикл мавсуми бошланди

Ўзбекистонда 2026 йилги Марказий Осиё мототцикл мавсуми бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1-2 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Марказий Осиё мототциклчилар ассоциацияси ҳамкорлигида “Марказий Осиё Мотосезони 2026” очилиш тадбири муваффақиятли ўтказилди.

Учинчи бор ўтказилаётган мазкур лойиҳа Марказий Осиё мото маданиятидаги энг ёрқин тадбирлардан бири ҳисобланади ва ҳар йили минтақа мамлакатларидан юзлаб мото-сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилади.

Тадбир мамлакатда туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун қизиқарли тадбирлар сонини кўпайтириш, ёшлар орасида мото-спортни оммалаштириш, қўшнилараро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатни барча турдаги сайёҳлар, шу жумладан, мото-сайёҳлар учун ҳам қизиқарли бўлган давлат сифатида намойиш қилиш мақсадида ташкил этилди.

Бу йил Ўзбекистон Марказий Осиё мототциклчилар ассоциациясига раислик қилди. Тадбирда 300 дан ортиқ мото-сайёҳлар иштирок этди, жумладан Қозоғистондан, Қирғизистондан, Тожикистондан ва Россиядан 200 нафарга яқин ҳаваскор ва профессионал мототциклчилар, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Фарғона, Жиззах ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан 100 дан ортиқ мототциклчилар қатнашди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядан келган мототциклчилар карвони давлат байроқлари билан Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг