Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон йил охиригача 512 км. автойўлларни реконструкция қилади

UzDaily · 31.10.2016 · 11:59 · 379 views
Ўзбекистон йил охиригача 512 км. автойўлларни реконструкция қилади
Ўзбекистон йил охиригача 512 км. автойўлларни реконструкция қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2016-йилнинг охиригача 512 км. автойўлларни реконструкция қилади. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, йил охирига қадар Бухоро-Тўрткўл йўналиши бўйича “Бухоро–Нукус–Бейнеу” А-380 автомобиль йўлининг 125 км.ни реконструкция қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Ғузор-Термиз йўналиши бўйича “Тошкент–Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 50 км.ни реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган.

2016-йил охирига қадар Самарқанд-Навоий йўналиши бўйича “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” М-37 автомобиль йўлининг 16,7 км.ни реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

UzDaily · 👁 379 views · 31.10.2016 · 11:59