Ўзбекистон йил охирига қадар “Talgo-250” электропоездини олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон 2016-йилнинг охирига қадар юқори тезликдаги “Talgo-250” электропоездини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Испаниянинг “Parentes Talgo S.А.” компанияси 2015-йилнинг ноябрь ойида умумий қиймати 38 млн. АҚШ долларилик иккита юқори тезликдаги электропоездларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолашганди.
Иккита локомотив, 10 та йўловчи ва битта ресторан-вагондан иборат бўлган янги электропоезд 287 нафар йўловчини ташиш имконига эга.
Янги поездлардан “Тошкент-Бухоро” юқори тезликдаги темир йўл трассасида фойдаланилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда иккита “Talgo” электропоездларидан фойдаланилмоқда. Юқори тезликда “Afrosiyob” поездлари “Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича қатнамоқда.
UzDaily
·
👁 359 views
·
31.10.2016 · 12:10