Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО маданият ва технология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.01.2025 · 20:48 · 718 views
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО маданият ва технология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО маданият ва технология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили Камол Мухторовнинг ЮНЕСКО Бош директорининг ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича ўринбосари Габриэла Рамос билан учрашуви бўлиб ўтди.

Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти фаолиятини йўлга қўйиш ва илк тақдирлаш маросимини ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Самарқандда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор Ўзбекистонда сунъий идрок технологияларига тайёрлиги тўғрисидаги ЮНЕСКО ҳисоботи, мамлакатимизнинг ЮНЕСКО Ёшлар анжуманидаги иштироки ҳамда ушбу ташкилот бош қароргоҳида “Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида” кўргазмасини ташкил этишга қаратилди.