Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 09.04.2026 · 11:35 · 183 views
Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари ва Хитой Халқ Республикасининг “Beijing Huahe International Business Consulting Co., Ltd.” компанияси вакиллари билан видео-конференц алоқа воситаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур компания фармацевтика соҳасида кенг ҳамкорлик тармоғига эга бўлиб, 30 дан ортиқ фармацевтика компаниялари, жумладан, Хитойнинг етакчи ташкилотларидан бири бўлган “Sinopharm” билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Музокаралар давомида тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан: тиббий ускуналарни етказиб бериш ва маҳаллийлаштириш, фармацевтика маҳсулотларини импорт қилиш ва ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, контракт асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва минтақавий ва халқаро бозорларга чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш, аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда келгусида ўзаро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олдилар.