Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ветнам иқтисодиёт, туризм ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 05.11.2025 · 08:00 · 271 views
Ўзбекистон ва Ветнам иқтисодиёт, туризм ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ветнам иқтисодиёт, туризм ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Ветнам Социалистик Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Нго Ле Ван билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, долзарб минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Ветнамлик дипломат ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси юксак даражада ташкил этилганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва ташаббускорлиги ортиб бораётганини таъкидлади.

UzDaily · 👁 271 views · 05.11.2025 · 08:00