Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Украина Самарқандда бўлиб ўтган ЮНEСКО сессиясида ҳамкорликни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 05.11.2025 · 20:08 · 288 views
Ўзбекистон ва Украина Самарқандда бўлиб ўтган ЮНEСКО сессиясида ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Украина Самарқандда бўлиб ўтган ЮНEСКО сессиясида ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 ноябрь куни ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Маряна Бетса билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон–Украина муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

М. Бетса ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилгани ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлганини ва Ўзбекистон халқаро мулоқотнинг муҳим маркази ҳамда дунёга очиқлик рамзи сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.