Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Украина 2025 йил учун қўшма тадбирлар режасини келишиб олди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.02.2025 · 22:20 · 364 views
Ўзбекистон ва Украина 2025 йил учун қўшма тадбирлар режасини келишиб олди
Ўзбекистон ва Украина 2025 йил учун қўшма тадбирлар режасини келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Украина фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашув ўтказди. Учрашув якунлари бўйича 2025 йил учун қўшма тадбирлар режаси келишиб олинди.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш учун мустаҳкам асос яратилди.