Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркманистон халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

UzDaily · 06.08.2025 · 16:44 · 322 views
Ўзбекистон ва Туркманистон халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркманистон автомобиль транспорти вазири Бегенч Аннадурдиев ҳамда Туркманистон темир йўл транспорти вазири Маммет Акмаммедов билан музокаралар ўтказди.

Томонлар автомобиль ва темир йўл ташувлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Туркманистон денгиз портларидан фойдаланган ҳолда халқаро мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.