Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия тоғ-кон саноати ва транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 16.05.2025 · 16:55 · 299 views
Ўзбекистон ва Туркия тоғ-кон саноати ва транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркия тоғ-кон саноати ва транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири B. Исламов ҳамда Туркия Энергетика ва табиат ресурслари вазири ўринбосари, Аҳмет-Берат Чонкар, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар МТА ҳамда Кон-геология вазирлигининг ҳамкорликдаги лойиҳалари, Ўзбекистонда инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар, шаффоф механизмлар асосида аукцион орқали тадбиркорларга таклиф қилинаётган ер қаъри участкалари, таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, соҳага оид қонунчиликнинг такомиллаштирилаётгани, ислоҳотлар давом этаётгани ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.