Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.11.2024 · 22:06 · 465 views
Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди
Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва "Рохи охани Точикистон" ДУК раҳбари Комил Жумахон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги юк ташишлар ҳажмини ошириш, рақобатбардош тарифларни қўллаш ҳамда янги юк ҳажмларини ошириш мақсадида юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Рохи охани Точикистон" ДУК ўртасида ҳамкорлик бўйича Келишув имзоланди.

Шунингдек, Тожикистон темир йўл раҳбари Комил Жумахон "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан жамият раҳбари З.Нарзуллаевни ва жамиятнинг барча ходимларини самимий муборакбод этди.