Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 31.12.2025 · 10:50 · 288 views
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада бойитишга қаратилган умумий устувор йўналишлар муҳокама қилинди. 2025 йилда юқори натижаларга эришилди ва 2026 йилда бунданда кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсад қилинди.

Мулоқотда қўшни давлатлар билан янада фаровон ва ҳамкорликка асосланган келажакни барпо этиш йўлидаги конструктив мулоқотлар устувор вазифалардан бири бўлиб қолиши таъкидланди.