Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 21.11.2016 · 13:12 · 321 views
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 15-18-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чагарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, жумладан аввал мувофиқлаштирилмаган айрим участкалар бўйича фикр алмашилди.

UzDaily · 👁 321 views · 21.11.2016 · 13:12