Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Ўзбекистон ва Тожикистон ахборот тизимларини интеграциялаш ва божхона маълумотларини алмашишни режалаштирмоқда

Дилафруз Ниязова · 16.10.2025 · 12:35 · 658 views
Ўзбекистон ва Тожикистон ахборот тизимларини интеграциялаш ва божхона маълумотларини алмашишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон ахборот тизимларини интеграциялаш ва божхона маълумотларини алмашишни режалаштирмоқда

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Душанбе шаҳрига ташрифи доирасида  Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги директори Хуршед Мирзо билан учрашув ўтказди.

Ташриф чоғида Агентлик раҳбари томонидан меҳмонларга мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, давлат хизматларини электрон форматга ўтказиш, маълумотлар алмашинуви тизимларини яратиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Тожикистонда ишлаб чиқилган рақамли ечимлар, платформа ва инновацион дастурлар бўйича тақдимот ўтказилиб, уларнинг амалдаги натижалари намойиш этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат рақамли экотизимларини уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, давлат органлари ахборот тизимлари ўртасида ўзаро интеграцияни кучайтириш, божхона маълумотларини рақамли форматда алмашиш, маълумотларни тезкор ва хавфсиз узатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.