Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон ва Смитсон институти маданият ва археология соҳасида қўшма лойиҳаларни бошлайди

Дилафруз Ниязова · 05.03.2026 · 14:35 · 416 views
Ўзбекистон ва Смитсон институти маданият ва археология соҳасида қўшма лойиҳаларни бошлайди
Ўзбекистон ва Смитсон институти маданият ва археология соҳасида қўшма лойиҳаларни бошлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг Smithsonian Institution котиби Лонни Г. Банч III билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Смитсон институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда институционал мулоқотни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон маданий меросига бағишланган қўшма кўргазма ташаббусларини амалга ошириш, замонавий санъат соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш, илмий дастурлар ва тадқиқотларни кенгайтириш, жумладан музей коллекциялари билан ишлаш ва археология йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликка келишиб олдилар.

Шунингдек, академик ва профессионал алмашинувни йўлга қўйиш, ёшларни жалб этишга қаратилган таълим дастурларини амалга ошириш масалалари юзасидан келишувга эришилди.