Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Словения таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 08.11.2025 · 14:57 · 325 views
Ўзбекистон ва Словения таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Словения таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида ўтаётган ЮНEСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғиротбой Шарипов Словения Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат котиби, Словения Президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Юре Гашпарич билан учрашди.

Учрашувда олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий дастурлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ёшлар учун таълим имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўртасида Олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат университетлар ва илмий марказлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма анжуман ва семинарлар ташкил этиш имконини беради.