Ўзбекистон ва SINOSURE рақамли лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва SINOSURE рақамли лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва SINOSURE рақамли лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 май куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг экспорт-кредит «SINOSURE» корпорацияси раҳбари Шен Хетай бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда рақамли трансформация, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, АТ хизматлар экспортини кенгайтириш, суғурта ва қайта суғуртага оид ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда технологик лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир мамлакатимизда АТ ва телекоммуникация соҳасини ривожлантириш учун барча зарур имконият ва механизмлар шакллантирилганини таъкидлаб, ИТ Парк Узбекистан, соҳанинг суғурта ташкилоти ҳисобланган "ALSKOM SUG'URTA KOMPANIYASI" АЖ фаолиятлари, инвесторларга яратилаётган қулай муҳит ҳамда рақамли иқтисодиёт йўналишидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Хитой технологик компаниялари, хусусан Ҳуавеи компанияси юзлаб ёш мутахассисларни иш билан таъминлаб, Ўзбекистонда бошқа давлатларга масофавий хизматлар экспортини йўлга қўйганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, бошқа Хитой АТ компаниялари учун ҳам мамлакатимизда кенг имкониятлар мавжуд экани билдирилди.

Дастлаб учрашувда SINOSURE компаниясининг экспортни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни суғурталаш ҳамда телекоммуникация ва юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни молиявий ҳимоялаш бўйича имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар, шунингдек, банклар, АТ компаниялар ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳолига сифатли ва ҳамёнбоп телекоммуникация хизматларини тақдим этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида рақамли технологиялар, телекоммуникация ва инвестицион ҳамкорлик йўналишларида алоқаларни янада кенгайтириш бўйича келгусидаги истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг