Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Швеция халқаро миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

UzDaily · 20.05.2025 · 12:45 · 286 views
Ўзбекистон ва Швеция халқаро миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Швеция халқаро миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Швеция Қироллиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқотда икки томонлама узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда фуқароларимизни ривожланган давлатларга қонуний ва муҳофазаланган меҳнатга йўналтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.