Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Швеция савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда

Дилафруз Ниязова · 12.10.2025 · 14:45 · 252 views
Ўзбекистон ва Швеция савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Швеция савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стокголм шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Швеция Риксдаги (парламенти) вице-спикери Юлия Кронлид билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида парламентлараро алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда ижтимоий соҳада лойиҳавий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Швед парламент аъзоси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. У мазкур ислоҳотлар билан жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей сессиясида иштирок этган чоғида яқиндан танишганини таъкидлади.