Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони визалар ва Ҳаж масалалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 25.12.2025 · 11:15 · 266 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони визалар ва Ҳаж масалалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони визалар ва Ҳаж масалалари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлиги ички ишлар вазири ўринбосари Холид бин Муҳаммад Ал-Баттал билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат Раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилаётгани, шунингдек, олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашинуви тобора фаоллашиб бораётгани қайд этилди.

Саудия Арабистони томони Ўзбекистондан Подшоҳликка ташриф буюраётган фуқароларнинг мамлакатда бўлиши билан боғлиқ муаммолар сони камлигини алоҳида таъкидлаб, ўзбек халқига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромни билдирди.

Учрашувда Ҳаж ва Умра мавсумларида Подшоҳликка ташриф буюриш ҳамда виза олиш жараёнларини амалдаги қонунчилик доирасида ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар ҳозирда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида фаолият юритаётган қўшма комиссия ишини янада ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.

UzDaily · 👁 266 views · 25.12.2025 · 11:15