Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди

UzDaily · 02.12.2025 · 14:35 · 291 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди.

Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.

HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилотдир. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида, мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.

Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди.

Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

UzDaily · 👁 291 views · 02.12.2025 · 14:35