Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

UzDaily · 05.02.2025 · 18:50 · 294 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.