Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия Президентининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади.

Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги – 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.