Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қувайт ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 22.05.2026 · 20:40 · 99 views
Ўзбекистон ва Қувайт ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қувайт ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Кувайт Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрад билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро ташрифлар алмашинуви ва халқаро анжуманларни биргаликда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 99 views · 22.05.2026 · 20:40