Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Дилафруз Ниязова · 21.11.2025 · 13:00 · 298 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири Акбар Ташкулов Боку шаҳрида Туркий давлатлар адлия вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Қозоғистон адлия вазири Эрлан Сарсембаев билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистонни умумий тарих, маданият ва дўстлик ришталари боғлаб туради. Сўнгги йиллардаги олий даражадаги учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликка янги суръат берди.

Томонлар интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, юридик таълим, кадрлар тайёрлаш, суд-экспертиза, архив иши ва илмий ҳамкорлик йўналишларида амалга оширилаётган натижалар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастури имзоланган бўлиб, у икки мамлакат Адлия вазирликлари ўртасидаги алмашинув ва қўшма ташаббусларни янада кучайтиради.