Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари учрашув ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.03.2017 · 14:50 · 377 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари учрашув ўтказишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари учрашув ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ҳамда Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-полковник Сакен Жасузоқов Остона шаҳрида учрашув ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Миллий Мудофаа университетига ташриф буюрди ҳамда у ердаги университетнинг ўқув-услубий ва моддий-техник базаси билан танишди, деб хабар беради Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув ва икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.