Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистон ва Қозоғистон атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

UzDaily · 13.03.2026 · 12:30 · 302 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парижда бўлиб ўтган Ядро энергетикаси бўйича II Халқаро саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қозоғистон Республикаси Атом энергетикаси агентлиги раиси Алмасадам Сатқалиев билан ишчи учрашув ўтказди.

Атом энергетикаси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакатда ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш, тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда АЭС қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳокамалар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш учун қўшма ишчи гуруҳини тузиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашувда энергия истеъмоли ўсиб бораётган минтақа сифатида Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши, энергетик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда глобал иқлимий мақсадларга эришишда атом энергетикасининг ўрнига алоҳида урғу берилди.

Музокаралар якунида расмий ташрифни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 302 views · 13.03.2026 · 12:30