Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон ва Польша ўртасидаги битим кучга киради

Беҳзод Ҳожиматов · 27.09.2016 · 19:26 · 382 views
Ўзбeкистон ва Польша ўртасидаги битим кучга киради
Ўзбeкистон ва Польша ўртасидаги битим кучга киради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2015-йилнинг 10-сентябрь куни Варшава шаҳрида имзоланган.

Мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Полша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ёки Полша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса, аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.