Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Польша Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Польша Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Польша Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Польша Шарқий тадқиқотлар маркази директори Войцех Кононьчук билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашув 2026 йил 23 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар Афғонистондаги вазиятни ҳамда ушбу мамлакат билан боғлиқ икки томонлама ҳамкорликнинг айрим йўналишларини кўриб чиқди.

Войцех Кононьчук Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласи бўйича мувофиқлаштирилган минтақавий позицияни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига ижобий баҳо берди.

Томонлар Тошкент ва Варшава ўртасидаги амалий мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.