Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Латвия фармацевтика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзолади

UzDaily · 08.10.2025 · 12:05 · 215 views
Ўзбекистон ва Латвия фармацевтика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзолади

Ўзбекистон ва Латвия фармацевтика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Tashkent Pharma Park" кластерида бўлиб ўтаётган VI Евроосиё фармацевтика саммити доирасида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ва Латвия Дори воситалари агентлиги (State Agency of Medicines of Latvia) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, тажриба ва илғор амалиётлар алмашинуви, соҳани тартибга солишдаги ёндашувларни уйғунлаштириш ҳамда дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини ошириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

Таъкидлаш жоиз, Латвия Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб, унинг фармацевтика соҳасини тартибга солиш тизими юқори стандартларига тўлиқ мос келади. Шу боис, латвиялик ҳамкорлар билан ўрнатилган ҳамкорлик Ўзбекистон фармацевтика тизимининг халқаро стандартларга интеграциялашувига хизмат қилади.

UzDaily · 👁 215 views · 08.10.2025 · 12:05