Ўзбекистон ва KODIT тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
Ўзбекистон ва KODIT тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Умид Абидхаджаев “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамда Корея кредит кафолати жамғармаси (KODIT) ўртасида босқичма-босқич ҳамкорлик ва билим алмашиш дастурининг иккинчи босқичи бўйича KODIT раиси Канг Сунг Жун билан учрашди.
Учрашувда, шунингдек, Компания раиси Аббосхон Махаматов ҳам иштирок этди.
Учрашувдан мақсад Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини илғор тажриба асосида такомиллаштириш, кафолат инструментлари самарадорлигини ошириш, жараёнларни рақамлаштириш ҳамда инновацион стартапларга йўл очиш масалаларини ўрганиб чиқишдан иборат бўлди.
Якунда томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат амалий тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани Компания фаолиятига жорий этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.