Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва IWMI сув ресурсларини бошқаришни муҳокама қилишд

UzDaily · 22.05.2026 · 20:15 · 105 views
Ўзбекистон ва IWMI сув ресурсларини бошқаришни муҳокама қилишд

Ўзбекистон ва IWMI сув ресурсларини бошқаришни муҳокама қилишд

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Сув ресурсларини бошқариш халқаро институтининг (IWMI) Бош директори Марк Смит билан учрашди.

Мулоқот давомида ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари, жумладан, сув ресурсларини самарали бошқариш, ирригация секторини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти ўртасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот ва таълим дастурларини амалга ошириш, республикамиз ҳамда Марказий Осиёда сув хавфсизлиги ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

UzDaily · 👁 105 views · 22.05.2026 · 20:15