Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда

UzDaily · 16.01.2025 · 13:40 · 347 views
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг машҳур "Sonani Industries Pvt. Ltd" компанияси раиси Манеш Сонани билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Sonani Industries Pvt. Ltd" Гужарат штатининг Сурат шаҳрида жойлашган йирик компания бўлиб, юқори сифатли заргарлик маҳсулотлари билан ном қозонган.

Учрашув доирасида ҳиндистонлик саноатчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда хориж ишбилармон доиралари вакиллари ва сармоядорлари фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит, жумладан, заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.

Компания вакиллари мамлакатимиз билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга чақирилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар тизимига алоҳида эътибор қаратилди.

Манеш Сонани Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётгани, амалий лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Тошкентга сафар қилишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Томонлар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва "Sonani Industries Pvt. Ltd" компанияси ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилди.

UzDaily · 👁 347 views · 16.01.2025 · 13:40