Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 26.11.2025 · 13:15 · 187 views
Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 ноябрь куни ИССВда вазир ўринбосари Акрам Алиевнинг Техтима компанияси раҳбари Хартмут Герлоф бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори суръатларда ривожланаётгани, 2024 йил якунларига кўра икки томонлама савдо ҳажми 1,2 млрд доллардан ошгани таъкидланди.

Томонлар саноат ривожланишининг устувор йўналишларидан бири бўлган тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда мамлакатда тўқимачилик саноатини чуқур модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани - ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологик ечимларни жорий этиш жараёни изчил давом этаётгани қайд этилди.

Ушбу чоралар тайёр маҳсулотнинг жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. Германия томони олиб борилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, стратегик лойиҳаларда фаол иштирок этиш ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашишга истагини билдирди.

Музокаралар якунида томонлар қўшма ташаббусларни илгари суришда ўзаро тайёрликни билдирдилар ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 187 views · 26.11.2025 · 13:15