Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив хабга ташриф буюрди

UzDaily · 18.06.2026 · 21:45 · 26 views
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив хабга ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив хабга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Германия биринчи хоними Эльке Бюденбендер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хабга ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш ва ёшларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни талаб юқори бўлган кўникма ва касбларга ўқитишга қаратилган хаб фаолияти тақдим этилди.

Биринчи хонимлар муассасанинг ўқув устахоналари ва амалга оширилаётган лойиҳалари билан танишди, шунингдек ўқувчилар билан мулоқот қилди.

Ташриф ташкилотчилари маълумотига кўра, Эльке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни ривожлантириш, касбий таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди.

UzDaily · 👁 26 views · 18.06.2026 · 21:45