Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида

Дилафруз Ниязова · 12.10.2025 · 14:36 · 261 views
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланаётган ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Алоҳида эътибор амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суриш масалаларига қаратилди.

Томонлар Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштиришга бўлган ўзаро содиқликларини тасдиқладилар.