Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 13:35 · 29 views
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда сайёҳлар алмашинувини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, мамлакатларнинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш, сайёҳлар алмашинувини ошириш, тўғридан-тўғри авиақатновларни кўпайтириш, шунингдек, тиббиёт туризми йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Эрон томони Эрон фуқаролари учун виза масалаларини соддалаштириш таклифини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Эрон бозорида кенг тарғиб этиш, икки мамлакатнинг бой тарихи ва маданий салоҳиятидан келиб чиқиб,  мамлакатлар ўртасида сайёҳлар алмашинувни изчил ошириш бўйича келишиб олинди.