Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 август куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, жумладан, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт-транзит ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.