Ўзбекистон ва Condor Energy газ қазиб олишни кўпайтиришни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Condor Energy газ қазиб олишни кўпайтиришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекистон нефть ва гази — ОGU 2026" доирасида «Узбекнефтгаз» раҳбарияти ҳамда Канаданинг Condor Energies Inc. компанияси вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Газли ҳудудида жойлашган Қумли гуруҳи конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган қўшма лойиҳанинг жорий босқичи, амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Томонлар лойиҳа доирасида замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда янги қудуқлардан самарали фойдаланиш орқали қазиб чиқариш кўрсаткичларини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур ташаббус "Condor Energy Development" хорижий корхонаси орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳа энергетика соҳасида технологик ечимларни кенг қўллаш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланди.