Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 18.05.2025 · 10:40 · 324 views
Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — София шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Галаб Донев ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдаги асосий масала — меҳнат миграцияси соҳасида адолат ва қонунийликни таъминлаш бўлди.

Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди.