Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БМТнинг Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

UzDaily · 20.02.2025 · 20:15 · 299 views
Ўзбекистон ва БМТнинг Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва БМТнинг Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова БМТнинг Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилиб, қўшимча грант маблағларини жалб қилиш ва IFAD томонидан молиявий-техникавий кўмак ҳажмини ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Икки томон ҳам шерикликни янада чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.