Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БМТ Цивилизациялар альянси ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.11.2024 · 14:35 · 511 views
Ўзбекистон ва БМТ Цивилизациялар альянси ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва БМТ Цивилизациялар альянси ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 26 ноябрь куни Кашкайш шаҳрида (Португалия) бўлиб ўтган БМТ Цивилизациялар альянсининг 10-форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва БМТ Цивилизациялар Альянсининг Олий вакили Мигел Анхел Моратинос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот чоғида Мигел Анхел Моратинос Ўзбекистон ва Цивилизациялар Альянси ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди. У Ўзбекистоннинг маданиятлараро ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, жорий йилнинг сентабр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш учун маданиятлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш” мавзусидаги юқори даражадаги тадбир муваффақиятли ўтказилганини қайд этди. 

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.