Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 26.05.2026 · 22:25 · 142 views
Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон–Беларус муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.

2026 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн иккинчи йиғилиши юқори баҳоланди. Унинг якунлари савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

UzDaily · 👁 142 views · 26.05.2026 · 22:25