Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Aydeniz Group тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқларини муҳокама қилмоқда

UzDaily · 23.05.2025 · 13:10 · 286 views
Ўзбекистон ва Aydeniz Group тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Aydeniz Group тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазир ўринбосари У. Юсупов, вазирлик мутасаддилари ҳамда Aydeniz Group компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳамда соҳада жозибадор инвестициявий шарт-шароитлар яратилгани ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек хориж компанияси вакилларига истиқболли майдонлар шаффоф механизмлар асосида очиқ аукцион савдоларига чиқарилаётгани, савдоларда маҳаллий ва хорижлик инвесторлар иштирок этаётгани қайд қилинди.