7
Иқтисод

Ўзбекистон ва Auerbach Grayson банкларни хусусийлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Auerbach Grayson банкларни хусусийлаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Auerbach Grayson банкларни хусусийлаштиришни муҳокама қилди / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Auerbach Grayson молия компанияси банк-молия секторида хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда халқаро инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг Auerbach Grayson президенти Никхил Бхатнагар билан учрашуви 19 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтди.

Томонлар давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини хорижий инвесторлар орасида илгари суриш масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, хорижий молия институтлари ва инвестиция тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.