Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди

UzDaily · 18.05.2024 · 19:53 · 299 views
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди

Сенат навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. 

Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда. 

Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг айтишича, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғарағ ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.